UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

08 июл 11:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Петр Ян - Алжамэйн Стерлинг реванш жанги муддати айтилди

Енгил вазнда UFC чемпиони, америкалик Алжамэйн Стерлинг ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳиби, россиялик Петр Ян ўртасидаги реванш жанги кутилганидан аввалроқ ўтказилади.

Бу ҳақида ташкилот президенти Дана Уайт UFC Arabia каналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳа, бу жанг ўтказилади. Катта эҳтимол билан октябрь ойида мухлислар чемпионлик жангига гувоҳ бўлишади. Демак, реванш жанги кутилганидан аввалроқ ташкил этилади", - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида ўтган жангда Алжамэйн Стерлинг ушбу вазнда янги UFC чемпиони деб эълон қилинганди. Бунга Петр Яннинг тақиқланган зарба бергани учун дисквалификация қилингани сабаб бўлганди. 

Таъкидлаш жоиз, 30 октябрь куни промоушеннинг UFC 267 турнири ўтказилади. Оқшомнинг марказий жангида яримоғир вазнда UFC чемпиони Ян Блахович даъвогар Гловер Тейшейрага қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг