UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

22 янв 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Петр Ян UFC рейтингида Нурмагомедовдан ўтиб кетди

Якшанба тонгида ўтказилган UFC 311 турнири натижаларидан келиб чиқиб ўта енгил вазн тоифаси UFC рейтинги янгиланди.

Ушбу вазнда собиқ UFC чемпиони Петр Ян янгиланган расмий рейтингда бир поғонага юқорилаб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу билан Ян ватандоши Умар Нурмагомедовни учинчи поғонага тушишга мажбур қилди, яъни ўзига хос рокировка бўлди. Умар якшанба тонгида грузиялик чемпион Мераб Двалишвилига имкониятни бой берганди.

Мераб Двалишвилининг ўзи UFC 311 турниридаги ғалабасидан кейин вазн тоифасидан қатъи назар P4P UFC рейтингида икки поғона юқорилаб, бешинчи ўринга кўтарилди. Бу борада у UFC чемпионлари Белал Муҳаммад ва Дрикус Дю Плессини ортда қолдирди. 

Айни пайтда ўта енгил вазн тоифаси рейтингида америкалик Шон О’Мэлли биринчи ўринни банд этган. Айнан у Мерабнинг чемпионлик камари учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шон О’Мэлли ўтган йилнинг сентябрида айнан Двалишвилига очколар ҳисобига кўра ютқазиб, камарини бой берганди. Петр Ян эса ноябрь ойида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритганди. У бразилиялик Дейвесон Фигередони таслим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг