UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

08 мар 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Петр Яннинг секунданти тиззаси билан зарба беришни маслаҳат берди. Нега ва нима учун? Мана уларнинг суҳбати

Эндиликда россиялик собиқ UFC чемпиони Петр Ян кеча илк ҳимоя жангидаёқ аламли тарзда камаридан айрилди.

Бурчакдагиларнинг қўпол хатоси

Петр Ян кеча илк ҳимоя жангида камаридан айрилди. У жангда мағлуб бўлмади, бироқ тақиқлаган зарбани йўллаши оқибатида ҳакамлар шундай қарорга келишди. Ян бундай йўл тутишини жамоадошларининг маслаҳатига амал қилгани билан изоҳлади.

Янни чемпионлик жангига тўрт мураббий одам тайёрлади: Улар бокс мураббийи Жон Хатчинсон, жиу-житсу мураббийи Маркос Да Матта ҳамда спаринг дўстлари Денис Лаврентев ва Алексей Сокорин. Унинг жангларида секундант бўлиб икки рус ишлаган.

Энди бўлган вазият ҳақида. ММА қоидаларига кўра ҳимояланувчининг қўли ёки оёқларидан бири таянч вазифасини бажараётган вақтда тизза ёки оёқ билан унинг бошига зарба бериб бўлмайди. Мана шундай кўринишда:

Бу ҳолатда Хабиб Дастинга оёқ билан зарба бериши мумкин эмас эди, чунки америкаликнинг қўли канвасни ушлаб турганди. 

Жанг якунидан сўнг Ян рақибининг қўлига эътибор берганини ва шу сабабли зарба йўллаганини айтганди. 

Бу ердаги суратда Стерлингнинг қўли ерда эди ва шу сабабли ҳам Янда зарба бериш имкони йўқ эди. 

Бироқ Стерлинг маълум вақтдан сўнг қўлини олди ва ўша вақтда Ян жамоадошларидан зарба бериш мумкин ёки мумкин эмаслигини сўради.

- Теп, теп!

- Тизза биланми?

- Ҳа!

Шу жавобдан сўнг Ян зарба йўллади. Лекин бу кўрсатма россияликни камаридан маҳрум қилди. 

Мана бу ҳолатда Петр зарба йўллади ва бу ерда кўриниб турганидек, Стерлингнинг тиззаси ерга тегиб турганди. 

Ян учун энди иккита  йўл бор. Биринчиси, ташкилот раҳбари айтганидек, улар ўртасида реванш жанги ташкил этилади.

Иккинчида эса, агар Яннинг вакиллари зарба берилган вақтда тизза ерда бўлмаганини исботлай олишса, техник мағлубият нокаутга ўзгаради ва Янга UFC камари қайтариб берилади. 

Катта эҳтимол билан воқеалар ривожи иккинчи вариантда бўлмаслиги деярли 90 фоизга аниқ...

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
08 мар 23:18:38
cr77
Lanati xabash
   
08 мар 21:53:10
Qwe5009
Olamsport.com фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Стерлинг чарчаб галабани кулдан чикарганини сезди. Янни тизза Билан тепишига имконият яратгандай булди. Ва жуда чукур Нокаут булиши хам шубхали. Урнидан туриб жангни давом эттирса ютказишини биларди...
Мен ҳам худди шу фикрда эдим, Стерлинг хохламадими жангни давом эттиришни кўринишидан жағи бақуват йигит деб тахмин қилинётган Стерлинг бундай нокаутга тушиб колиши шубхали яни берилган вақтдан кейин ўзига келиб олса бўлар эди, шунчаки у буни истамади.
   
08 мар 19:09:25
Olamsport.com
Стерлинг чарчаб галабани кулдан чикарганини сезди. Янни тизза Билан тепишига имконият яратгандай булди. Ва жуда чукур Нокаут булиши хам шубхали. Урнидан туриб жангни давом эттирса ютказишини биларди...
   
08 мар 16:02:48
Boxking
100% zarba berilgandan keyin tizzasi ko'tarildi. demak revansh
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг