UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 ноя 10:57
Янгиликлар

Теннис

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бевосита стадиондан кузатиб бориш учун Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров Японияга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Омон Ғофуров бугун Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи  билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Мицуру Мураи ПФЛ Бош директори Омон Ғофуровни Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйиладиган талаблар, бу талабларни бажариш учун клублар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан таништирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг