UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

10 июн 08:38
Янгиликлар

Бошқалар

Поезд тортган “Баҳодирлар ўйинлари”нинг ғолиблари аниқланди ФОТО

Қадим ва ҳамиша навқирон Хива шаҳри икки кун давомида катта спорт мусобақасига мезбон вазифасини ўтаб берди.

Очиқ осмон остидаги музей-шаҳарда 7-9 июнь кунлари елкаси ерга тегмаган курашчи, полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Баҳодирлар ўйинлари” I-халқаро турнири бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва бошка ташкилотлар ҳамкорлигида Хоразм заминида уюштирилган мазкур мусобақа спорт аҳлининг диққат марказида бўлди. 

Бинобарин, ушбу турнирни ёритиш учун мамлакатимизнинг оммавий ахборот васиталаридан ташқари, Эроннинг “SHOMA” телеканали, Ҳиндистоннинг “DD Sport” ҳамда   Озарбайжоннинг “ATV – Idman” спорт телеканаллари ва “Caspian Energy International Media Group” гуруҳи, шунингдек, индонезиялик актёр, шахсий блогер Веррел Брамаста  ташриф буюрди. Муболаға эмас, бу ушбу мусобақага бўлган қизиқиш, унинг нуфузидан дарак беради.

“Баҳодирлар ўйинлари”да дунёнинг 12 та давлатининг 15 нафар энг сара полвони ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Улар орасида ўз юртининг чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари ғолиблари бор эди.

Спортчиларнинг иштирокини нуфузли ҳакамлар ҳайъати, хусусан, WSF президенти Владислав Редькин (Латвия), WSF аъзоси Марис Швейдукс (Латвия), халқаро Баҳодирлар ўйинлари федерациясининг Жанубий Америка қитъаси бўйича вице-президенти Лусиано Афонсо Сарти (Бразилия), Греция  Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти Андреас Колэттис одилона баҳолаб боришди.

Ўз навбатида мусобақа қатнашчилари турнир дастурига кўра, “Қўқон арава”, “Сангижумон” тошлари“, “Деҳқон юриши”, “Ўзбекистон поезди”, “Хива устунлари”,  “Мўйноқ лангари”, “Амир Темур ва Мангуберди қиличлари” деб номланган 7 та шартни бажаришига тўғри келди.  

Унга кўра, спортчилар ҳар бирининг ичига оғирлиги 100 килограммдан қум тўлдирилган 2 та қопни аравага юклаб, белгиланган масофага элтиб қўйиши,  140, 160, 180 ва 200 килограмм оғирликдаги тошларни кўтариб махсус жойга  жойлаштириши, 360 килограммли ғалвирни кўтариб юриши, темир йўл локомотиви (тепловоз)ни 20 метр масофага судраши, миллий нақшли устунларни кўтарилган ҳолида ушлаб туриши, иккала қўлини олд томонга чўзган ҳолда оғирлиги 16 килограмм бўлган қилични тик ҳолатда тутиши ҳамда кема лангарини маълум масофага тортиб бориши зарур бўлди. 

Табиийки, ушбу шартлар полвонлардан жисмоний қувват, кучли ирода ва сабр-тоқат талаб қилди. Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими “Ичан-қаъла” давлат музей қўриқхонасининг “Кўҳна арк” мажмуасида ташкил этилди. 

Якуний сарҳисобларга кўра, биринчи ўринни мусоақанинг энг ёш иштирокчиси, Украинанинг 2019 йилги чемпиони 24 ёшли Павло Кордияко қўлга киритди. Иккинчи ўрин эронлик Реза Гжаейтасига насиб этди. Фахрли учинчи ўринга Ўзбекистонннинг энг кучли кишиси Сергей Турбицин ва Россия давлатининг 2018 йилги чемпиони Александр Кузьмин лойиқ кўрилди.

Кейинги ўринларни Викрам Сингх (Ҳиндистон, 5-ўрин), Ғиёсиддин Аҳмедов (Ўзбекистон, 6), Вагнер Менесес Дос Сантос (Бразилия,7), Иоаннис Папакалас (Греция, 8), Шуҳрат Алиханов (Ўзбекистон, 9), Жереми Хогг (Австралия,10), Ҳамза Примов (Ўзбекистон,11), Мицуки Тойота (Япония,12), Вусал Мардонов (Озарбайжон,13), Наврўз Арабов (Тожикистон,14) ва Цху Хуанг (Хитой,15) эгаллашди.

Ўз навбатида мусобақа ғолибига 5000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 3000 АҚШ доллари, учинчи ўрин эгаларига 2000 АҚШ доллари тақдим этилди. Қолган қатнашчилар ҳам тегишлича мукофотланди. 

Тақдирлаш маросими хоразмлик санъат усталарининг гала канцерти билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ Хивадан сайтимиз учун махсус тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг