UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0

10 янв 09:08
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Поезддаги машқлар билан Олимпиада чемпиони бўлган илк қитъадошимиз

Япониялик Микио Ода Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган осиёлик биринчи спортчи ҳисобланади.

Ода 1924 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида баландликка ва узунликка сакрашда ярим финал босқичига чиқа олган, уч ҳатлаб сакрашда эса 6-ўринни эгаллаган эди.

1928 йилда Амстердамда ўтказилган Олимпия ўйинларида эса у уч ҳатлаб сакрашда 15 метр 21 сантиметр натижа билан Япония ва қитъамиз тарихида биринчи марта олтин медални қўлга киритган.

Шуниси қизиқки, ўшанда у Голландияга Сибирь орқали поездда борган. Уч ҳатлаб сакраш машқларини эса поезднинг тор купесида ўтказган. Бунинг устига молиявий муаммолари ҳам бўлган. Ода бор пулини тежаш учун вагон ресторанида кунига бир мартагина шўрва билан тамадди қилган, холос.

Шу сабабли Амстердамга етиб борганида жуда озиб кетган эди. Бу ердаги уч кунлик машқлар уни аввалги ҳолатига қайтарган ва Ода уч ҳатлаб сакрашда ғолибликни қўлга киритган.

Микио Ода Олимпия ўйинлари ташкилотчиларини ҳайратга солиб, олтин медаль берилишини кутмасдан ўз юмушлари билан Парижга жўнаб кетган. Кейинчалик унинг олтин медали Япония терма жамоасининг бошқа спортчисига топширилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг