UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

13 июн 23:27
Янгиликлар

Спорт курашлари

Poland Open. Тўрт "классигимиз" шоҳсупада, Баҳромов чемпион! (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Польша пойтахти Варшава шаҳри мезбонлик қилган спорт курашлари бўйича анъанавий халқаро турнир ўз якунига етди.

Poland Open рейтинг турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Бироз аввал якунланган юнон-рум курашчилар мусобақасида тўрт нафар полвонимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. 

60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ислом Баҳромов финалда япониялик Аята Сузукини 5-3 ҳисобида мағлуб этиб, Poland Open турнири чемпионига айланди. У финалга қадар Майрбек Салимов (Польша), Кристиан Кечкемети (Венгрия)ни мос равишда 6-0 ва 7-0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

72 кг вазнда гиламга чиққан юртдошимиз Мирзобек Раҳматов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. Раҳматов мезбонлар вакили Геворг Сахакянга бир очко фарқи билан ютқазиб қўйди. 

Терма жамоамизга яна иккита бронза медалини Муҳаммадқодир Юсупов (60 кг) ва Рустам Ассакалов Рустам (87 кг) тақдим этди. Ҳар иккала юнон-рум курашчимиз ҳам бронза медали учун кечган беллашувларда польшалик атлетлардан устун келишди. 

Шу тариқа, Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси Poland Open турнирини 2 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан якунланди. Кеча юнон-рум курашчиларимиздан Жалгасбай Бердимуратов олтин, Елмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаев бронза медалига сазовор бўлишганди. 

Варшавадаги халқаро турнирни бошлаб берган эркин курашчиларимиз эса биттадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритишган эди. Токио Олимпиадаси лицензианти Ғуломжон Абдуллаев чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Рашид Қурбонов кумуш, Маҳмуд Шавкатов бронза медалига эга чиққанди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг