UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 сен 07:43
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида яна учта олтин медални қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ҳам ўтказилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида иштирокчилар бешта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушишди. Жумладан, эркаклар -81 ҳамда -90 кг, аёллар эса -57, -63 ва -70 кг.да дунё биринчилигини қўлга киритиш учун курашди. 

Қувонарлиси, бугунги беллашувлар ҳам вакилларимиз учун муваффақиятларга бой бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Чунончи, эркаклар ўртасидаги ҳар икки вазн тоифасида ҳам олтин медаллар юртимиз полвонлари кўксини безаган бўлса, аёллардан фақат -70 кг вазн тоифасида гиламга тушган Нилуфар Эргашева жаҳон чемпиони, деган юксак номга сазовор бўлди.

photo_2019-09-03_21-42-53.jpg

photo_2019-09-03_21-42-55 (2).jpg

photo_2019-09-03_21-42-56.jpg

Беллашувларнинг барча совриндорлари билан танишинг:

Кураш. Жаҳон чемпионати. Чонгжу (Жанубий Корея)

Эркаклар. – 81 кг

1. Сарвар Шомуродов (Ўзбекистон)

2. Илёс Али Акбари (Эрон)

3. Чун-Та Хуанг (Хитой Тайпейи)

3. Ҳақназар Назаров (Тожикистон)


-90 кг

1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)

2. Омид Тазтак (Эрон)

3. Ажмалш Исҳоқ Заи (Афғонистон)

3. Алексис Плантард (Франция)


Аёллар. – 57 кг

1. Хёнг Жеонг Ли (Жанубий Корея)

2. Гулшат Насирова (Туркманистон)

3. Саовалак Хомклин (Таиланд)

3. Маҳлиёхон Юлдошева (Ўзбекистон)


-63 кг

1. Ю-Чинг Ченг (Хитой Тайпейи)

2. Динара Халлиева (Туркманистон)

3. Ҳасани Нажму Шифа (Индонезия)

3. Жи Вон Парк (Жанубий Корея)


-70 кг

1. Флура Эргашева (Ўзбекистон)

2. Сити Латифа (Индонезия)

3. Чиа-Линг Лиу (Хитой Тайпейи)

3. Мария Лохова (Туркманистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг