25 ноя 11:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Порье UFC 269 дан сўнг 300 минг одамга тушлик қилиб бермоқчи
UFC жангчиси Дастин Порье Чарльз Оливейрага қарши жангдан кейинги режалари билан ўртоқлашди.
"Мақсадимиз - эҳтиёжи бор оилалар учун 300 минг дона тушлик тарқатиш. Нархларнинг ошиб кетиши фонида бу инсонларга ёрдам беришнинг энг самарали усули", - деди ўзининг The Good Fight фондига эга Порье.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье 11 декабрь куни UFC 269 турнири доирасида Чарльз Оливейрага қарши жанг ўтказади.
Ҳавола :
Манба : MMAJunkie
Фикрлар