UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

14 июн 08:24
Янгиликлар

Дзюдо

Пойтахтимиз Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Маълумки, Халқаро спорт кенгаши (CISM) бир нечта спорт турлари бўйича мунтазам равишда турли даражадаги мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионатларини ўтказиб келмоқда.

Жумладан, ташкилот томонидан шу кунгача дзюдо бўйича 41 та жаҳон чемпионати ташкил этилганди. 2021 йил Франция, ўтган йили Доминикан Республикаси дунё биринчилигига мезбонлик қилган бўлса, бу йилги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади. 14-20 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида сайёрамизнинг 5 қитъасидан келадиган ҳарбий дзюдочилар жам бўлади.  

Маълумот учун, ўтган йили 24 июль - 1 август кунлари оралиғида Доминикан Республикасининг Санто Доминго шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан кучли тўртликдан жой олганди. Дзюдочиларимиздан Мусо Собиров (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Ҳуррамов (+100 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишганди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг