UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

15 окт 18:51
Янгиликлар

Дзюдо

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Эртага пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Бироз аввал ушбу нуфузли мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Халқаро спорт Кенгаши (CISM) Спорт директори Ян Ван ден Дул, CISM аъзоси генерал майор Олег Ботсман, CISM Дзюдо бўйича спорт комиссияси президенти генерал Фаршад Нажафипур, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси ўринбосари Алишер Нарбаев, федерация бош котиби Азиз Собиров ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.  

Маълумки, Халқаро спорт Кенгаши (CISM) мунтазам равишда бир нечта спорт тури бўйича турли даражадаги мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионатларини ўтказиб келяпти. Жумладан, ташкилот томонидан шу кунгача дзюдо бўйича 41 та жаҳон чемпионати ташкил этилган. 

2021 йил Франция, ўтган йили эса Доминикан Республикаси дунё биринчилигига мезбонлик қилди. Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионаида сайёрамизнинг 5 қитъаси 30 дан ортиқ мамлакатида келган 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар етиб келди.  

Спикерлар ўз йўналишларида жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарликлар бўйича атрофлича маълумот беришди. Режа бўйича 16-17 октябрь кунлари яккалик мусобақасида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланади. 18 октябрда аралаш жамоавий баҳслар ташкил этилади ҳамда шу куннинг ўзида жаҳон чемпионатининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади. Яккалик баҳсларида жами 18 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади.     

Маълумот учун, ўтган йили 24 июль - 1 август кунлари Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли тўртликдан жой олганди. Ўшанда дзюдочиларимиздан Мусо Собиров (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Ҳуррамов (+100 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг