UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0

09 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пойтахтимизда француз бокси САВАТ бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида француз бокси “САВАТ” спорт тури бўйича 4-Осиё чемпионати ҳамда 2-Осиё Очиқ кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, болаларни оммавий спортга жалб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш ва спорт орқали миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришдир.

“Сават” спорт турининг мамлакатимизда ривожланиб бораётганига кўп бўлгани йўқ.

Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциацияси 2019 йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ва мана шу қисқа  вақт ичида САВАТнинг “Ассо” ва “Комба” йўналишлари бўйича 3 маротаба Ўзбекистон чемпионати ҳамда 4 маротаба Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Энг кучлилар француз бокси “Сават” бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига қабул қилинди. 

Спортчиларимиз 2021 йили Сербиянинг Рума шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда кадетлар ўртасидаги Жаҳон кубогида илк бора иштирок этиб, 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. 

2022 йилнинг 10-15 январь кунлари Бангладешнинг Дакка шаҳрида бўлиб ўтган III Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 3 та кумуш медаллари бизнинг спортчиларга насиб этди. 2022 йил 29 апрелдан 1 майга қадар Болгариянинг Пловдив шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро чемпионатда ҳам 7 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали қўлга киритилди. 

Энг муҳим натижалардан яна бири Италиянинг Милан шаҳрида ўтган мусобақаларда катталар ўртасида илк бор иштирок этган миллий терма жамоамиз 2 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тарзда ҳозир ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида жами 12 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медаллари бор.

Халқаро “Сават” Федерацияси билан изчил ҳамкорлик олиб борилаётганлиги ҳамда тренер ва ҳакамлар учун халқаро семинарлар ташкил этилаётганлиги натижасида ўзбекистонлик мураббийларнинг ҳам тажрибаси ортиб бормоқда.

“Универсал” спорт саройида ўтказилаётган IV-Осиё чемпионати ҳамда II-Осиё очиқ кубоги мусобақаларида эса 11та давлатдан келган 200 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар “САВАТ”нинг “АССО” йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақалар ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида ўтказилди.   

IV-Осиё чемпионати ҳамда II-Осиё очиқ кубоги доирасида “САВАТ” Конфедерацияси конференцияси ҳам ўтказилди. 

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг