UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

05 мар 10:49
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Абдусатторов пешқадамга қарши матч ўтказди

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида еттинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида баҳс олиб бормоқда ва бу борада Абдусатторовнинг чемпионлик имконияти юқорироқ бўлиб турибди.   

Еттинчи турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда мусобақа пешқадами нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб борди ва якунда дуранг билан кифояланди. Агар ғалаба қозонганида, турнир жадвалида пешқадамга айланиб оларди. Нодирбек Якуббоев эса бу турда қора доналарда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам билан муроага келди. 

Еттинчи турдан сўнг Йорден ван Форест 5 очко билан ҳамон якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Абдусатторов 4,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган. Чехиялик Давид Навара ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Бугун 8-турда Нодирбек қора доналарда айнан Наварага қарши баҳс олиб боради. Уч очко билан 8-ўринда бораётган Якуббоев эса бугун оқ доналарда эронлик Парҳам Мақсудлу билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг