UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

06 мар 09:09
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Абдусатторов яқин таъқибчисини мағлуб этди ва яна пешқадамга айланди

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида саккизинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида баҳс олиб бормоқда ва бу борада Абдусатторовнинг чемпионлик имконияти анча юқори бўлиб олди.   

Қувонарлиси, саккизинчи турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ўйнади ва энг яқин таъқибчиси чехиялик Давид Наварани чиройли усулда мағлубиятга учратди. Баҳс олдидан ҳар икки шахматчи 4,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринларни банд этиб турганди. Учрашув дурангга қараб кетаётган бир пайтда мезбон шахматчи бландер, яъни қўпол хатога йўл қўйди ва бундан Нодирбек усталик билан фойдаланиб кетди.  

Абдусатторов ўта муҳим ғалабаси эвазига 5,5 очко билан яна мусобақа пешқадамига айланиб олди. Бунга шу кунгача карвонбоши бўлиб келган нидерландиялик Йорден ван Форестнинг оқ доналарда ўйнашига қарамай, кутилмаганда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамга ютқазиб қўйгани сабаб бўлди. 

Бу турда Нодирбек Якуббоев оқ доналарда эоронлик Парҳам Мақсудлу билан дурангга имзо чекди. Саккиинчи турдан сўнг Йорден ван Форест 5 очко иккинчи ўринга тушди. Бугун ўтказиладиган сўнгги 9-турда Абдусатторовни дуранг натижа ҳам чемпионга айлантиради. У бугун оқ доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманнга қарши баҳс олиб боради. Якуббоев қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан ҳисоб-китоб қилади. Уч ярим очкога эга Якуббоев турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. Чемпионликдан умидини узмаган Йорден ван Форест қора доналарда Парҳам Мақсудлу билан ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг