UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

03 мар 14:50
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Бугун Чехияда "Нодирбеклар дербиси" бўлиб ўтади

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида бир кунлик танаффусдан сўнг олтинчи тур учрашувлари ўтказилади.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида баҳс олиб бормоқда.  

Қизиғи шундаки, бугун олтинчи турда улар ўзаро тўқнаш келишади. Якуббоев оқ доналарда ҳаракат қилади. Ўзаро учрашувларда Нодирбек Якуббоев яхшироқ натижага эга бўлиб турибди. У 4 та партияда ғалаба қозониб, 10 тасида дуранг қайд этган. Абдусатторов эса Якуббоевни 2 та учрашувда таслим эта олган. Бугун уларнинг 17-учрашуви бўлиб ўтади.  

Бешинчи турда гроссмейстерларимиз турлича натижа қайд этишганди. Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни яна бир бор мағлуб этишни уддалаган бўлса. Якуббоев аксинча, қора доналарда чехиялик Давид Наварага ютқазиб қўйганди. 

Бугунги тур олдидан Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чехиялик Давид Навара ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. Якуббоев эса 2 очко билан еттинчи поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг