UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0

04 мар 10:46
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Чехияда "Нодирбеклар дербиси" бўлиб ўтди. Бугун Абдусатторовни чемпионлик матчи кутмоқда

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида бир кунлик танаффусдан сўнг олтинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида баҳс олиб бормоқда ва бу борада Абдусатторовнинг имконияти юқорироқ бўлиб турибди.   

Қизиғи шундаки, олтинчи турда улар ўзаро тўқнаш келишди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Якуббоев дуранг натижа қайд эта олди. Ўзаро учрашувларда айнан Нодирбек Якуббоев яхшироқ натижага эга бўлиб турганди. У 4 та партияда ғалаба қозониб, 10 тасида дуранг қайд этганди. Кеча 11-муросага келинди. Абдусатторов эса Якуббоевни 2 та учрашувда таслим эта олган. Кеча уларнинг 18-учрашуви бўлиб ўтди.  

Бугунги тур олдидан Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра ҳамон иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чехиялик Давид Навара ҳисобида ҳам 4 очко бор. Якуббоев эса 2,5 очко билан еттинчи ўриндан саккизинчи поғонага тушди. Бу турда чехиялик Давид Навара билан дуранг ўйнаган нидерландиялик Йорден ван Форест якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Унинг ҳисобида 4,5 очко бор. 

Эътиборлиси, бугун 7-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ван Форестга қарши баҳс олиб боради. Агар ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олиш баробарида чемпионлик сари катта қадам ташлайди. Якуббоев эса бугун 7-турда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамга қарши қора доналарда ҳаракат қилади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг