UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Аюбхон Набиев жаҳон чемпионати шоҳсупасида! Медалларимиз 4 тага етди 0 18:21Двалишвили: "Ян билан жанг куни иккита беш раундлик спарринг ўтказганман" 0 18:21Янги йўқотиш: "Арсенал" асосий футболчиси жароҳат олди 0 18:00"UFC'га шу ёқади". Дариуш Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:39Усик Фьюри билан трилогияга тайёр! 0 17:18Раҳимова Руан турнирида дунёнинг 36-ракеткасига қарши уч сетлик баҳс ўтказди 0 16:57Қамчибек Ташиев Қирғиз футбол иттифоқи президенти лавозимини тарк этди 0 16:36Ульберг Майамида чемпионлик камарини йўқотиб қўйганини тан олди 0 16:15Жошуанинг жамоаси Фьюри билан жанг бўйича позициясини билдирди 0 15:54Осиё чемпионатининг илк куни 3 та медалга эга чиқдик 0 15:33"Аҳмоқ". Снейдер Камавингани кескин танқид қилди 0 15:12Боксчиларимиз Бразилиядаги World Boxing ташкилоти кубогида иштирок этади 0 14:51"Ҳаммаси жамоадошим туфайли". Двалишвили машғулотда қандай қилиб бурнини синдирганини айтди 0 14:30UFC турнири иштирокчиларига қўшимча миллион долларлик бонус ажратилади 0 14:09Даҳшат! "Бунёдкор" стадионида иссиқ сув йўқ, электр энергияси ҳам ўчирилди 0

02 мар 13:29
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Муросасиз тур. Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни таслим этди

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида бешинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида одимламоқда.

Кеча ўтказилган бешинчи турда гроссмейстерларимиз битта ғалаба ва мағлубият қайд этишди. Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни яна бир бор мағлуб этишни уддалади. Нодирбек Якуббоев эса аксинча, қора доналарда чехиялик Давид Наварага ютқазиб қўйди.

Бу турда нидерландиялик Йорден ван Форест америкалик Ҳанс Мок Ниеманндан устун келиб, очколарини тўрттага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чехиялик Давид Навара ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. Якуббоев 2 очко билан еттинчи поғонага тушиб кетди.

Prague Masters 6-турида ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам испаниялик Дэвид Антонга, германиялик Винсент Кеймер эронлик Парҳам Мақсудлуга ютқазиб қўйди. Бу турда биронта ҳам дуранг қайд этилмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг