UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

22 ноя 07:54
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Икки Нодирбек ғалаба билан бошлади. Қолган шахматчиларимизда қандай натижа? + ФОТО

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси нуфузли халқаро мусобақага мезбонлик қила бошлади.

Тўққиз кун давомида дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун ўзаро баҳс олиб боришади. Иштирокчилар FIDE рейтингидаги ўринларига қараб А ва В гуруҳларида дона суришяпти.  

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларида юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Якуббоев сингари таниқли гроссмейстерларимиз ҳимоя қилишмоқда. Абдусатторов (2777) халқаро турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси сифатида сараланган бўлиб, 1-турда қора доналарда ҳиндистонлик Самбит Панда (2380)ни мағлубиятга учратди. 

Иккинчи рақамли шахматчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712) оқ доналарда хитойлик Жанг Зижидан устун келди. Унинг ҳамюрти Амин Табатабайи учинчи рақам остида таснифланган бўлиб, қозоғистонлик Меруерт Камелединова билан муросага келди.    

Нодирбек Якуббоев қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, қирғизистонлик Мелис Маматовни таслим этди. Жавоҳир Синдаров россиялик Екатерина Голцевани мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Ваз Этан билан дуранг ўйнади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг