UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

09 июн 17:49
Янгиликлар

Кураш

Президент соврини учун ўтказилаётган мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бухоро вилояти марказидаги “Бухоро” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I халқаро турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари Комил Юсупов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Халқаро кураш ассоциацияси президенти Комил Юсупов, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов турнир иштирокчилари қутлар экан, шундай деди:

“Муҳтарам Президентимиз томонидан халқимизнинг кўп йиллик қадриятларидан бири бўлган ўзбек курашини ривожлантириш, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Илк марота ўтказилаётган ушбу турнир ҳам миллий курашимиз довруғини дунёга янада кенг ёйишига умид қилиб қоламиз”- деди у.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Кураш федерацияси, Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқ ҳамкорлигида ўтказилаётган турнирга Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Голландия, Португалия, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон каби 20 га яқин мамлакатларнинг энг кучли полвонлари ташриф буюришди.

Бугун, 9 июнь куни старт олган беллашувларда эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ва 100 кгдан юқори вазн тоифаларида, аёллар 52, 63 ва 78 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга тушишяпти.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 3000 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 2000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг