UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 фев 14:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент топшириқларининг ижроси муҳокама марказида

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, МОҚ раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов раислигида ўтган йиғилишда Адҳам Икрамов ҳамда Отабек Умаров бошчилигидаги Спорт вазирлиги ва МОҚ масъуллари иштирок этди ва унда олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича фикр алмашилди.

Расмийлар давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатликда ишлаш, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш, кадрларнинг малакасини ошириш, селекция йўналишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини билдиришди. 

Шунингдек, ҳар бир терма жамоанинг янги Олимпия цикли учун ишлаб чиққан режаларини янада такомиллаштириш, ҳудудлардаги спорт инфратузилмасини яхшилаш бу борадаги муҳим қадамлардан экани таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг