UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

20 апр 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Проф боксчимиз Москвадаги турнирнинг асосий жангида ғалаба қозонди

Москва шаҳрида Shamo Boxing Promotions ва Ratel Pro Fight промоутерлик компаниялари ҳамкорлигида катта проф бокс оқшоми ташкил этилди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида ўзбекистонлик боксчилар ҳам рингга кўтарилишди. Кечанинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида келажаги порлоқ сифатида эътироф этилаётган чарм қўлқоп устамиз Азизбек Тожиев (8-2-0) африкалик Мардош Кувеса Катембо (17-9-1)га қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ишончли ғалабага эришди.

Шунингдек, турнирнинг асосий кардида енгил вазн тоифасида WIBA чемпионлик унвони соҳибаси Наталья Шадрина ҳамюртимиз Дилфуза Бековани 8 раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди. 

Ярим енгил вазн тоифасида Россия чемпионлигига собиқ даъвогар Айшат Басиров эса учинчи раундда яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳбозбек Толибжонов устидан техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг