UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 сен 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал бокс. Ўзбекистон чемпионлари маълум бўлди

Самарқанд шаҳрида профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг сўнги бешта вазн тоифасидаги финал жанглари бўлиб ўтди.

Дастлаб 50 кг вазн тоифасида андижонлик Шаҳзодбек Шаробиддинов хоразмлик Дониёр Раҳимбоевни мағлубиятга учратиб, чемпионат ғолиби ва камар соҳибига айланди. 

Кейинги жуфтлик - 57 кгда Тошкент вилояти вакили Бексултон Равшанов бухоролик Акмалшох Тўраевни нокаутга учратиб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. 

61 кгда мезбон чарм қўлқоп устаси Меҳрож Мавлонов анча тажрибали боксчи Наманган вакили Бургут Ҳожибоевни очколар ҳисобига кўра мағлуб этгани ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 

79 кгда сурхондарёлик боксчи Шаҳзод Маузеров ғолиб деб топилди. +90 кгда Ғайбулло Қўчқаровни очколар ҳисобида мағлуб этган Ренат Раҳимов чемпионлик камари билан тақдирланди. 

Демак, ғолиб ва совриндорлар билан танишинг: 

50 кг

1. Шаҳзодбек Шаробиддинов (Андижон)

2 .Дониёр Раҳимбоев (Хоразм)

3. Сарвар Усмонов (Тошкент)

57 кг 

1. Бексултон Равшанов (Тошкент вилояти)

2. Акмалшох Тўраев (Бухоро)

3. Ихтиёр Мирзаев (Андижон)


61 кг

1. Меҳрож Мавлонов (Самарқанд)

2. Бургут Ҳожибоев (Наманган)

3. Илҳомбек Ҳасанов (Хоразм)


79 кг

1. Шаҳзод Маузеров (Сурхондарё)

2. Шоҳруҳ Камолдинов (Тошкент шаҳри)

3. Жамшидбек Саидназаров (Хоразм)


+90 кг 

1. Ренат Раҳимов (Қорақалпоғистон)

2. Ғайбулло Қўчқоров (Наманган)

3. Асқар Мирзаев (Қашқадарё)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг