UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди 0 09:44Бугун ўсмирларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради 0 09:18Фьюри Нганну ва Уайлдернинг зарба кучини солиштирди 0 08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0

25 янв 09:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал боксчимиз Равшанбек Умурзоқов кутилмаганда техник нокаутга учради

Кеча Екатеринбургда профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Унда шу кунгача мағлубият нималигини билмай келаётган боксчимиз Равшанбек Умурзоқов венесуэлалик Эснеикер Корреага қарши рингга кўтарилди. 

10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. 7-раундда рақибининг кучли зарбасидан сўнг ҳамюртимизнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликни маъқул кўришди ва шу тариқа Равшанбек техник нокаутга учради. 

Маълумот учун, боксчимиз у ерда мураббий Набижон Исманов бошчилигида жанг қилди. 

Қайд этиш лозимки, Умурзоқов шу кунгача проф боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (7 та нокаут). Кеча у афсуски фаолиятидаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди. Корреанинг ўтказган жанглари сони эса 17 тага етди. У 14 маротаба рақибларини мағлуб этган (12 та нокаут). 2 маротаба мағлуб бўлган ва яна 1 марта дурангга эришган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 янв 11:57:26
Davlatov77
farqi bormi
   
25 янв 11:55:02
Davlatov77
Rosiyada jang otkazadiganlar bilan Aqshda jang otkazadigan bokschilarimiz qancha gonorar olishadi
   
25 янв 09:09:08
Алиёр Юльчиев
Хаммаси олдинда Равшанбек
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг