UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

22 окт 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Промоутер Сергей Богачук - Исроил Мадримов жангига тахмин билдирди

Таниқли промоутер Том Леффлер ўз мижози, украиналик Сергей Богачукнинг собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга қарши бўлажак жанги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. 

"Мадримов Богачук учун яна бир қийин рақиб, аммо ўйлайманки бу Сергей учун ғалабали жанг бўлади. Бу унинг учун яна бир катта имконият. Агар у Мадримовни мағлуб эта олса, бу унинг Брайан Мендоса ва Виржил Ортисга қарши жанглар билан биргаликда ажойиб йил ўтказганини англатади. 

Эсингизда бўлсин, ўша пайтда Виржил Ортис 20 та нокаут билан 20:0 ҳисобида рекорд ўрнатган ва одамлар уни Богачукни нокаутга учратишини кутишганди. Аммо Богачук уни икки марта нокдаунга туширганида, бу одамларнинг кўзини очганди. 

Ҳозир кўпчилик Богачукни бу жангда аутсайдер сифатида кўрмоқда, лекин мен унинг ғалаба қозонишига ишончим комил. Бу фикрларни Сергей билан ишлаганим учун билдирмаяпман. Унинг имкониятларини яқиндан билганим учун айтяпман", дея Леффлернинг сўзларини келтиради Boxing Scene.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг