UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

01 сен 16:55
Янгиликлар

Футбол

ПСЖ ва "Лестер" собиқ футболчиси 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди

"Лидс", "Лестер", ПСЖ ва "Палермо" собиқ марказий ҳимоячиси Сулейман Бамба 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Бамба техник директор лавозимида ишлаган Туркиянинг "Аданаспор" клуби хабар берди.

"Сўнгги ўйин олдида ўзини ёмон ҳис қилган Бамба Маниса университети шифохонасига етказилди ва афсуски, у ерда ҳаёт учун курашда енгилди. Жамиятимизга, айниқса унинг оиласига ҳамдардлик изҳор этамиз", — дейилади "Аданаспор" баёнотида.

2021 йилнинг январида Бамбага саратон ташҳиси қўйилган ва у май ойида ундан қутулганини хабар қилган. Бамба ундан кейин фаолиятини тиклади ва Англиянинг "Мидлсбро" жамоасига ўтди, аммо бир йилдан сўнг фаолиятини якунлади.

Бамба фаолиятида энг кўп "Кардифф" (118 ўйин) таркибида ҳаракат қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг