UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

29 ноя 17:38
Янгиликлар

Футбол

ПСЖ Винисиусга йилига 14,5 млн фунтлик маош таклиф қилади. Унга Мбаппенинг ўринбосари сифатида қарашмоқда

ПСЖ ўз таркибига "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни қўшиб олмоқчи.

Париж клуби 20 ёшли бразилиялик футболчига йилига 14,5 млн фунт (ҳафтасига 275 минг фунт) таклиф қилишга тайёр. ПСЖ Винисиусга "Реал"га кетиши мумкин бўлган Мбаппега ўринбосар сифатида қарамоқда.

Мадрид клуби ўз навбатида шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Винисиусни сақлаб қолишга уринади. "Қаймоқранглилар" янги шартномага кўра, унинг маошини йилига 2,8 млндан 6,7 млн фунтга қадар кўтаришади. Шунингдек шартномада форварднинг натижалари борасида бонуслар ҳам бўлади. 

Винисиуснинг хизматларига шунингдек "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Ҳужумчи жорий мавсум "Реал" таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг