UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

08 сен 12:42
Янгиликлар

Футбол

ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди

"Ал Насcр"нинг сенегаллик форварди Садио Мане ва Мексика терма жамоаси ҳамда "Ал Қодисия" ҳужумчиси Хулиан Киньонес France Football нашрининг 2026 йилги "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киради.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ишончли журналист ва инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, иккала футболчининг Саудия Про-лигаси ва 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги чиқишлари нашр томонидан юқори баҳоланган. Шунингдек, якуний рўйхатда "ПСЖ"нинг 10 нафар футболчиси бўлиши хабар қилинмоқда — битта клубдан бунчалик кўп даъвогар илгари ҳеч қачон бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, Франция гранди УЕФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида зафар қучган эди.

Ўтган мавсумда 34 ёшли Мане клуб ва терма жамоа сафида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 12 та ассист қайд этди. "Ал-Наср" таркибида Садио Саудия чемпионати чемпиони бўлди, шунингдек, Сенегал терма жамоаси билан Африка кубогида ғолиб чиқди (кейинчалик турнир финалидаги жанжалли тарзда майдонни тарк этиш сабабли жамоадан ушбу унвон олиб қўйилган эди).

29 ёшли Киньонес ўтган мавсумда Саудия Про-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди (33 та гол). Клуб ва терма жамоа сафидаги барча турнирларда мексикалик футболчи 46 та ўйинда 41 та гол урди ва бешта голли узатма берди. Мексика ЖЧ-2026 да 1/8 финалгача етиб борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг