UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

02 дек 15:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пул ўлсин-а! 58 ёшли Холифилд рингга қайтмоқда + ФОТО

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифильд рингга қайтмоқчи эканини маълум қилди.

Унинг қайтиши 2021 йилнинг март ойига мўлжалланмоқда. Жуда катта эҳтимол билан у британиялик Глен Маккрорига қарши жанг ўтказади. Холифилд ва Маккрори телефон мулоқотида жанг юзасидан ўзаро келишиб ҳам олишди.

"Мен Холифилд билан телефонда гаплашдим. У мен билан жанг қилишга розилик берди. Эвандер 30 йил мендан қочиб юрди. Ниҳоят, ўзида жасорат топа олганидан хурсандман. Ўйлашимча, бизнинг жангимиз апрель ойида бўлиб ўтади. Мен қўлқопсиз жанглар промоушени - Bare Knuckle Boxing вакиллари Жо Браун ва Жим Фриманлар билан гаплашдим, улар апрель ойида O2 аренада бизнинг жангимизни ташкил қилишмоқчи. 

Маълумот учун, Эвандер Холифилд сўнгги бор 2011 йилда рингга кўтарилган эди. Аввалроқ, Майк Тайсон - Эвандер Холифилд жанги ҳақида гап борганди. Агар бу режа амалга ошса, мухлислар трилогия гувоҳига айланишади. Бундан аввалги ҳар иккала жангда Эвандер ғалаба қозонганди.    

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг