23 авг 08:15
Янгиликлар
Пушти сочлари билан UFC чемпионига айланган Шон О'Мэлли. У сочларини Эквадор байроғи рангларига бўяган репер - 6IХ9INE'дан илҳомланган
Шон О'Мэлли UFC`даги энг ёрқин жангчилардан бири. 20 августга ўтар кечаси у Алжамейн Стерлингни мағлуб этиб, энг енгил вазннинг янги чемпионга айланди. О'Мэлли ўзининг сочи билан ажралиб туради, у доимо турмакларини ўзгартириб туради: бўяйди ёки 12 соат вақт сарфлаб уларни ўрдиради. Шон чемпионлик жангига ўрилган пушти сочлари билан борди.
У репер - 6IX9INEдан илҳомланган, қўшиқчи ҳам ёрқин соч турмагини яхши кўрарди. О`Мэлли унга ўзининг гўзаллик салонига эга бўлган қиз ёрдам берганини айтди. “Мен ҳар ҳафта сочларим билан жанглар ҳақидаги газеталарнинг сарлавҳаларини банд қилмоқчиман. Бундан буён ҳар бир жанг ранг-баранг сочларсиз ўтмайди", - деди О'Мэлли.
У дастлаб шундай кўринишда эди. Ҳа, бу ҳам О'Мэлли, фақат UFC'га киришдан анча аввалгиси:
О'Мэлли Марлон Вера билан жанг қилганида сочини Эквадор байроғи рангларига бўяди:
Бундай кўринишдаги турмаклар:
Рангли вермишель:
О'Мэллининг сочлари кўп ҳолларда ўрилган бўлади
Аммо биз кўпинча О'Мэллини яшил рангли сочда кўришга одатланганмиз:
Фикрлар