UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

11 июл 12:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Пётр Ян — Узоқ Шимолда туғилган, тунги клубларда арзимаган пулга уришган, икки йил ичида UFC чемпиони бўлиш имкониятини қўлга киритган жангчи!

Теглар :  Петр ЯнUFC
Россиялик UFC жангчиси Пётр Ян эртага тонгда Абу-Дабининг "Жанглар ороли"да UFC камари учун Жозе Алдуга қарши октагонга кўтарилади.

Ян Хабибдан сўнг UFC камарини қўлга киритган иккинчи россиялик бўлиши мумкин.

Ян қандай қилиб UFCга келиб қолди, у аввал нималар билан банд бўлган?

Россиялик спортчи "Очиқ хат" блогида ўзи ҳақида бир нечта қизиқарли фикрларни билдириб ўтган. У Дудинки шаҳрида (Россиянинг энг шимолий ҳудудларидан бири) туғилган. 15 ёшида спорт учун оиласини ташлаб, Омск шаҳрига ёлғиз кўчиб ўтган. У ерда тунги клубларда арзимаган пулга уришган. Эртага эса Ян UFC чемпиони бўлиши мумкин.

Ян ўзининг бу даражага чиқишида катта акасининг ҳиссаси катта деб ҳисоблайди. Акаси ундан тўрт ёшга катта.


«Мен уни машғулотларга қандай кетаётганини кўрардим. Мен ҳам унга ўхшаб бокс залига боришни истардим. Лекин у негадир мени ўзи билан бирга олиб кетмасди. Шундан сўнг, акамни пойладим, у машғулотлар учун сумкасига нима солган бўлса, мен ҳам шуларни солдим ва унинг ортидан беркиниб чиқдим», - дея хотирлайди Ян.

Унинг илк мураббийи Николай Николаевич Суржиков бўлган. Россиялик биринчи машғулотга жуда кўп куч сарфлайди ва бунинг натижасида уйига қийинчилик билан етиб борган. Унинг спортдаги дастлабки ғалабаси машғулотлардан икки ҳафта ўтиб кўрина бошлайди. Мураббийи уни мусобақага олиб боради ва у ерда Ян ғалаба қозонади. Ян 12 ёшида Красноярскдан Дудинк шаҳрига кўчиб ўтади. (Маълумот учун, Красноярск деярли иссиқ бўлмайди ва йилнинг тўрт ойида ҳаво жуда совуқ бўлади).

“Ойимнинг дўсти гимнастика мураббийи эди, шу сабабли ҳам биз эрталаб акам билан ҳар куни батутда сакрардик. Кейин футболга, таэквондо ва оғир атлетикага борардим. Мен иккинчи сменада ўқиганим сабабли барчасига улгурардим, дарслардан сўнг яна бокс. Шу тариқа, уйга чарчаган ҳолда кирардим. Мактабда жуда ҳам уришқоқ бўлганман, ҳар бир танаффус вақтида аниқ кимдир билан уришганман. Сабаби бизни ҳақорат қилишган. Мен эса ҳақоратларга чидай олмайман”, - дейди Ян ўзининг мактаб йилларини эслаб.

Ян Дудинк шаҳрида катта синфни тугатиб, коллежга кирмоқчи бўлади, лекин мураббийи ундаги имкониятларини тўғри кўра олган ҳолда, Омскга кетиши кераклигини айтади. Чунки, Дудинкда кучли боксчи бўлиб етишиши учун кўп ҳам имкониятлар бор эмас эди. Шу тариқа, Пётр 15 ёшида Омскга ёлғиз ўзи йўл олади. Яннинг мақсади Олимпия захиралари коллежига кириш эди, аммо қабул якунлаганлиги сабабли унинг бу режаси амалга ошмайди. Шундан сўнг, унда иккита йўл қолади: спорт билан шуғулланиш ёки уйга қайтиш. У биринчисини танлайди. Пётр икки йил Омскда яшайди ва Дудинкка қайтади. Бу ердаги аҳволни кўриб, яна Омскга қайтишга қарор қилади. Омскда у жисмоний тарбия институтига қабул қилинади. Ян пул топиш мақсадида "Атлантида" тунги клубидаги жангларда иштирок этган. У ерда профессионал жанглар учун 4 минг рубль берилган. У ерда ойига 6-7 та жангда иштирок этади. Шу тариқа, Ян тўрт йил давомида тунги клубда жанг қилиб юрди.

«Тунги клубларда жанг қилишим, менинг ҳаёт тарзимга ёмон таъсир қилмаган. Мен ҳеч қачон ичмаганман, чакмаганман. Мақсадим битта: жанг қилиш ва ғалаба қозониш бўлган», - деди Ян.

Яннинг профессионал ММАдаги дебюти 2013 йилга тўғри келади, у жангга ўн кун қолганида рақиби ким эканлигини билади. Пётр ҳеч қачон кураш усулларини устозлардан ўрганман, у барчасини «You Tube» канали орқали ўрганган. Яннинг дебюти омадли чиқади ва илк жангда рақибини нокаут қилишга эришади. Бу ғалаба учун унга 20 минг рубль берилади. Шундан сўнг Омскда жанг қилади. Кейинчалик АCB промоушени билан шартнома ва у ерда барчани мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритади. 2018 йилда эса Яннинг орзуси амалга ошади. Унга UFCдан шартнома таклиф қилишади. Ян UFCда жуда тез ўсишга эришади, у икки йил ичида олтита жанг ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. 

Эртага у бош мақсади UFC камари учун октагонга кўтарилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 июл 12:48:40
Otabek906
chAkmaganman? Uyam Toshkentcha gapirarkanda a?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг