UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:21Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0

31 окт 18:02
Янгиликлар

Оғир атлетика

Қамаши туман ҳокими чемпионларни 5 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади

Сўнгги йилларда Қамаши туманида бир қатор спорт иншоотларининг фойдаланишга топширилиши ёшларни спортга бўлган иштиёқини янада оширмоқда.

Миллий кураш, каратэ, оғир атлетика, бокс, волейбол, дзюдо, футбол ва бошқа спорт турларидан туман ёшлари вилоят, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. 

Хусусан, оғир атлетика спорт турида ёшларимизнинг эришаётган натижалари қувонарли. 2019 йилнинг март ойида АҚШ да бўлиб ўтган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати миллий терма жамоа учун муваффақиятли ўтгани билан эсда қолди. Вакилларимиз жами 16 та медал жамғаришди. 

Жаҳон чемпионатида қамашилик Нигора Абдуллаева 3 та олтин медални қўлга киритган бўлса, Турсуной Жабборова 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни ўзиники қилиб олганди. 

Шунингдек, яқинда Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида иштирок этиб келган спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этишди. Ўз вазн тоифасида Т. Жабборова тенгсиз бўлган бўлса, Н.Абдуллаева кумуш медални қўлга киритдилар. Албатта, буларнинг барчаси қувонарли натижалар. 

Жаҳон ва Осиё чемпионатларида кўрсатилган ушбу натижалар қизларимизга Олимпиада йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини келтиргани спортчи қизларимиз олдига янада юксак марраларни қўймоқда.  

Қамаши туман ҳокимлигида Токио олимпиадасига йўлланма олишда яхши имкониятларга эга бўлган спортчилар Т.Жабборова ва Н.Абдуллаева ва ёш спортчилар билан туман ҳокими Шерали Санаев учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ёшларга чидамли ва сабрли бўлиш кераклиги тўғрисида гапирди. Юртимизда спортга қаратилаётган эътибордан унумли фойдаланиш зарурлигини ҳам айтиб ўтди. 

Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари Нигора Абдуллаева ва Турсуной Жабборовага туман ҳокимлиги томонидан 5 миллион сўмлик мукофот пуллари берилди.

- Ҳар бир инсон юракдан меҳнат қилса албатта, ўз ўйлаган натижасига эришади, - дейди жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова. 5 миллион сўм пул мукофоти ва туман ҳокимимизнинг ишончлари учун ташаккур айтаман. Асосий мақсадим бўлган олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун тинимсиз меҳнат қиламан.

Фахриддин ЧОРИЕВ, Қамаши туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими инспектори 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг