UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 дек 14:58
Янгиликлар

Кураш

Қарши ОПСТТМ ўқувчилари жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

Хабарингиз бор, 2-8 декабрь кунлари Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида тўққизинчи, фахрийлар ўртасида учинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур дунё биринчилигида курашчиларимиз 30 та олтин, 30 та кумуш, 12 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 

Эътиборлиси, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спортчи-ўқувчилари ҳам ёшлар терма жамоаси таркибида ушбу жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди. 

Хусусан, 83 кг. вазн тоифасида Ғиёс Холиқов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. 70 кг вазнда иштирок этган Замира Равшанова эса иккинчи ўринни банд этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг