UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижаларнинг барчаси битта саҳифада (LIVE) 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0

20 июн 11:36
Янгиликлар

Бошқалар

Қибрай крикет бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатига мезбонлик қиляпти + ФОТО

Мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш борасида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан жадал суратларда ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилаётган турли мусобақалар эса крикет спорт турини аҳоли орасида оммавийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Хусусан, куни кеча пойтахт вилоятининг Қибрай туманидаги "Anfa" халқаро крикет стадионида крикет федерацияси томонидан T20 форматдаги биринчи мавсум Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди. 

Ушбу мусобақада Тошкентнинг "Анфа", "Indian Cricet Tashkent Club", "Tashkent super kings", "Tashkent stars", Қашқадарё вилоятининг "Barlos"ҳамда Фарғонанинг "Fergana Rangers"дан иборат олтита жамоаси ўзаро беллашмоқда. 

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев иштирок этиб, жамоаларни биринчи мавсум бошланиши билан қутлади ва уларга юқори ўринларни эгаллашларида омад тилади. 

Таъкидлаш лозим, ушбу очиқ чемпионат миллий терма жамоага саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Чемпионат 25 июнга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг