17 июл 21:39
Янгиликлар
Қиличбозлик. Мексикалик ва россиялик легионерлар, ўзимизнинг қоракўзлар бугун қандай натижа кўрсатишди?
Аввалроқ, бугун мусобақада сабля бўйича аёллар ўртасида баҳслар ўтказилаётгани, унда иштирок этаётган тўрт нафар ҳамюртимиз саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, асосий даврага йўл олганликлари ҳақида хабар қилгандик.
Афсуски, асосий давра спортчиларимиз учун муваффақиятсиз кечди.
Қизларимиз асосий даврадаги жангларни 1/64 финалдан бошлашди. Зайнаб Дайибекова руминиялик Бианка Паскуна 10:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Сўнгра Паола Плиего ўзининг "собиқ ҳамюрти" ҳисобланган мексикалик Наталиа Ботеллога қарши жанг қилиб, 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди.
Севинч Исмоилова туркиялик Ирина Шуклага 6:15 ҳисобида ютқазди.
Ваниҳоят Россиядан ташриф буюрган легионер спортчимиз Яна Обвинцева франциялик Каролин Куэролига қарши жанг қилиб, 11:15 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, сабля бўйича яккалик баҳсларида қизларимиз мусобақани якунлашди.
Олдинда бизни жамоавий баҳслар кутмоқда. Шунингдек, шпага баҳсларида Малика Ҳакимова (18 июль) ва Олег Соколов (19 июль) ўз иштирокларини давом эттиришади.
Фикрлар
P. S: Paolani yegani shu boʻsin hamyurtidan qopti.