UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0

17 сен 10:26
Янгиликлар

Бошқалар

Қизларимиз Осиё Кубогида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди

Бу натижа эса чим устида хоккей усталарини 2020 йилги Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари финалига саралаш учун йўлланма бериш билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Яқинда чим устида хоккей бўйича эркаклар терма жамоамиз Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда учинчи ўринни қўлга киритиб, соврин билан ортга қайтганди. Бу гал эса аёллар терма жамоамиз совриннинг қийматини янада оширишган ҳолда, Сингапурда ташкил этилган Осиё Кубогида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Сингапур, Хитой Тайпейи, Бангладеш, Шри Ланка, Гонгконг ва Ўзбекистон термалари иштирок этган мусобақада ҳамюртларимиз фақат майдон эгаларига имкониятни бой беришди, Хитой Тайпейи билан эса ташаббусга эга бўлган ҳолда дуранг натижа билан кифояланишди.

Мазкур мусобақа 2020 йилги Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари финалига саралаш учун йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятли эди. Хоккейчи қизларимиз бунинг уддасидан чиқишди – Осиё ўйинлари саралаш учрашувларига йўлланма олишди.

Эътиборли жиҳати, терма жамоамиз аъзоси Сабина Адизова мусобақанинг энг яхши ўйинчи деб топилди ва махсус мукофот билан тақдирланди.

photo5474246289509165891.jpg

Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар натижалари:

Ўзбекистон – Гонконг – 5:0

Голлар: Комила Адизова (24), Шаҳризода Қаҳрамонова (38, 59), Зулфияхон Ҳасанбоева (44), Гулруҳ Рамазонова (51).

Сингапур – Ўзбекистон – 1:0

Ўзбекистон – Баҳрайн – 6:0

Голлар: Зулфия Ҳасанбоева (2, 15), Сабина Адизова (17), Гулруҳ Рамазонова (30, 45), Шаҳризода Қаҳрамонова (54).

Хитой Тайпейи – Ўзбекистон – 2:2

Голлар: Комила Адизова (7, 52)

Ўзбекистон – Шри-Ланка – 8:0

Голлар: Зулфияхон Ҳасанбоева (13, 14, 59), Комила Адизова (19), Шаҳризода Қаҳрамонова (34, 54), Сабина Адизова (57), Истамой Пиракова (58).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг