UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 ноя 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар, Каратэ, Кикбоксинг, Муайтай

Қўл жанги. Профессионал жангларда ғолиблар аниқланди

Хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича Осиё Очиқ чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа дастуридан ўрин профессионал жанглар ҳам ўрин олганлиги ҳақида айтиб ўтгандик. Ана шу учта жангда ғолиблар аниқланди. Жангларнинг иккитасида ҳамюртларимиз, яна бирида россиялик спортчи ғалаба қозонди.


Дастлаб 70 кг вазн тоифасидаги аҳамюртимиз Иқболжон Худойқулов тожикистонлик ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати совриндори Фирдавс Аҳмаджоновни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.


Кейин 85 кг вазндаги юртдошимиз жаҳон чемпионатининг кумуш медал совриндори, Осиё чемпиони Беҳзод Нурматов украиналик Европа чемпиони Максим Сорокони оғритиш усули эвазига муддатидан аввал таслим этди.


Сўнгги профессионал жангда эса олти карра Осиё чемпиони ўзбекистонлик Музаффар Ражабов россиялик жаҳон чемпиони Роман Копиловга имкониятни бой бериб қўйди. Копиловнинг яққол устунлиги сабаб жанг муддатидан аввал тўхтатилди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг