UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0

04 апр 17:50
Янгиликлар

Гандбол

Қўл тўпи. Беллашувлар давом этмоқда

Андижон олимпия захиралари коллежи манежида “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган спортнинг қўл тўпи тури бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқувчилари ўртасида Республика финал босқичи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сонли Қорори билан тасдиқланган дастурнинг 50 ва 52-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасидаги мазкур қўл тўпи спорт тури бўйича IV босқичли “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг финал беллашувларига 4 апрель куни старт берилган бўлиб, ушбу финал босқичида Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жамоалар ғолиблик учун ўзаро куч синашишмоқда. 

Айни пайтда Тошкент шаҳри, Андижон, Хоразм, Қашқадарё каби вилоятлар жамоалари етакчилик қилишмоқда. Ғолиб ва совриндорлар номи 6 апрель куни маълум бўлади.  

Ҳусниддин НУРМАТОВ, Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Андижон вилоят минтақавий бўлими раиси ўринбосари:

- Мусобақалар айни қизғин паллада. Жамоаларнинг ғолиблик сари интилиш юқорилиги боис, ҳар бир беллашув шиддатли тус олмоқда. Айниқса, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Хоразм  жамоаларининг қўли баланд келмоқда. Мусобақлар давомида иқтидорли спортчи-ўқувчилар ҳам сараланмоқдаки, улар келажакда миллий терма жамоаларимизга заҳирадаги спортчи сифатида кириши мумкин. Бош мақсадларимиздан бири ҳам миллий терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришдан иборат.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг