UZ

Сўнгги янгиликлар

08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0

05 фев 13:30
Янгиликлар

Стол тенниси

Қўқон шаҳрида Президент топшириғига кўра қурилган бассейн фойдаланишга топширилди

Теглар :  Бассейн
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида Қўқон шаҳрида янги усти ёпиқ сув иншооти қуриш таклифини билдирган эди.

Куни кеча Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган яна бир савобли иш ниҳоясига етказилди.
 

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо қилинган ҳудуддаги ўнинчи объектнинг очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этди.
 

Ушбу ёпиқ сув ҳавзасини қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 4.5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.
 

Қўқон шаҳридаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошидаги ушбу иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши учун шароит яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 200 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги тегишли қарори асосида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт иншоотлари манзилли дастурига Фарғона вилоятидаги 10 та объект киритилганди. Ушбу ҳужжат асосида Бешариқ, Учкўприк, Риштон, Олтиариқ, Фарғона, Қува, Тошлоқ туманларидаги БЎСМлар майдони ва Марғилон шаҳридаги “Атласчи” стадиони реконструкция қилинди. Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ сузиш ҳавзаси капитал таъмирланди.

Маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз, 2018 йил дастурига асосан, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан шу пайтга қадар ёпиқ сув ҳавзаси бўлмаган ҳудудларда жами 9 та замонавий бассейн қурилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг