UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0

23 янв 17:58
Янгиликлар

Велоспорт

Қорақалпоғистон Республикасида велосипед спорти федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон велосипед спорти федерация раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси (ҚР) ва Хоразм вилояти сафарида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Республикада велосипед спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҚР жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазири Қайратбай Байниязов, ҚР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нуруллан Ерлепесов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, федерация маслаҳатчиси Фарруҳ Худойқулов, МОҚнинг ҚРдаги вакили Сансизбай Сапарниязов, Республика спортчи ва мураббийлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан Қорақалпоғистон Республикаси велосипед спорти федерациясига раис, раҳбарият таркиби, шунингдек, жамоа бош мураббийини сайлаш каби масалалар ўрин ўрин олди. Якунда ҚР Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нуруллан Ерлепесов Республика велосипед спорти федерацияси раиси лавозимига сайланган бўлса, Ерназар Хожаназаров Ижрочи директор сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. Шунингдек, жамоа бош мураббийлиги Фазил Арисланбаевга топширилди.

Йиғилиш давомида ҚРда велосипед спортини ривожлантириш, ушбу ҳудуд спортчиларининг шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, моддий-техник базани яхшилаш, ёш спортчилар орасида селекцион мусобақалар ўтказиш орқали уларни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари саралашига жалб қилиш, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг