UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

19 янв 07:23
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қорақалпоқ қиличбозлари ёшлар чемпионатида тенгсиз

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги старт олди.

2001 йил ва ундан кейин туғилган ёшлар ўртасидаги мусобақада Республикамизнинг энг сара ёш қиличбозлари баҳс олиб боришмоқда.

Регламентга кўра, бугун сабля қуролининг яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Ушбу йўналишда кутилганидек қорақалпоғистонлик қиличбозларга тенг келадигани топилмади. Қизлар ўртасида Зайнаб Дайибекова яна бир бор олтин медални қўлга киритган бўлса, йигитлардан Шерзод Мамутовнинг қўли баланд келди.

Яккалик, қизлар

1. Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон)
2. Севинч Исмоилова (Тошкент)
3. Гулбону Эсемуратова (Қорақалпоғистон)
3. Шаҳноза Тоғаймуродова (Тошкент)

Яккалик, йигитлар

1. Шерзод Мамутов (Қорақалпоғистон)
2. Алланияз Ешанов (Қорақалпоғистон)
3. Жалолиддин Душамбоев (Тошкент вилояти)
3. Фозил Генжебаев (Қорақалпоғистон)

Мусобақа 23 январга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг