UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0

03 апр 15:13
Янгиликлар

Бошқалар

Қорақалпоқ ёшлари орасида оммавий спорт тарғиботи янада кучаймоқда

Қорақалпоқ ёшлари ва ушбу ҳудудда спорт оммавийлигини ошириш йўлида Республика Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

МОҚ вакили Мирсардор Алимов бир неча кун Қорақалпоғистонда хизмат сафарида бўлиб, Республиканинг бир нечта туманларида оммавий спорт тарғиботи бўйича қатор ишларни амалга оширди.

МОҚ вакили даставвал “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақасининг март ойлиги якуни бўйича ташкил қилинган тадбирда иштирок этди. Ундан сўнг 2003 йил ва ундан кичик ёш тоифасида ташкил қилинган бокс бўйича Қорақалпоғистон чемпионатида бўлди. Ушбу мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Шундан сўнг Мўйноқ ёшлари билан оммавий мусобақалар ташкил қилинди. «Талли ўзек» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган БЎСМда Мўйноқ ёшлари ўртасида югуриш, ерга таянган ҳолатдаги машқ (отжимание), узунликка сакраш, турникда тортилиш, волейбол каби мусобақалар бўлиб ўтди. Унда 500 нафардан ортиқ иштирокчи ўз омадини синаб кўрди. Тадбир якунида ушбу БЎСМда мўйноқлик ёшларнинг шуғулланиши учун 50 миллион сўмлик спорт инвентарлари тақдим қилинди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистоннинг икки умидли ёш спортчиларининг хонадонига ташриф буюрилди. Улардан бири каратэчи Гулсанам Оразбаева бўлиб, у Бўзатов туманида истиқомат қилади. Туман ҳокимлиги мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари билан унинг ижтимоий вазияти ўрганилиб, якунда уйи таъмирлаб бериладиган бўлди.

Мутасаддилар ташриф буюрган навбатдаги манзил Хўжайли туманида истиқомат қилувчи курашчи Хадича Нажимованинг оиласи бўлди. Тадбирда Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев ҳам иштирок этди. Ташриф давомида унинг ҳам оилавий шароити ўрганилиб, МОҚ ва ҳокимликнинг совғалари тақдим қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг