UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

29 июл 15:33
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Қоровулликдан миллиардерликкача ёхуд 50 ёшни қаршилаган Дана Уайт ҳақида

Теглар :  UFCММАДана Уайт
Кеча, 28 июль куни UFC президенти Дана Уайт ярим асрлик таваллуд айёмини нишонлади ва бугун биз аралаш қоидалар функционерининг фаолиятига назар ташлаймиз.

Болалик даври

Дана Уайт - 1969 йилнинг 28 июль куни АҚШнинг Коннектикут штати Манчестер шаҳрида туғилган. Уайт отасидан жуда эрта айрилади. Онаси эса икки болани боқиш учун тинмай ишлашга мажбур бўлган. Бўлажак магнатнинг ёшлиги асосан Лас-Вегас кўчаларида ўтади. Дана 1987 йили анча нуфузли ҳисобланган Бостон коллежига ўқишга кирди. Уайтнинг ёшликдан мақсади пул топиш бўлган. У коллежда ўқиб юрган кезлариёқ тунги клубларда қоровуллик қилган ва параллел равишда бокс билан жиддий тарзда шуғулланган. Лекин бу ҳолат яхшиликка олиб келмади. Пул ҳамда боксга берилиб кетган Дана иккинчи босқичда коллеждан четлатилади.

Яшаш учун кураш

Тахсилни йиғиштирган Дана бир вақтнинг ўзида қоровуллик қилган, бармен бўлиб ишлашган ва ҳаваскор бокс билан шуғулланган. Лекин боксдаги фаолият ўқиш сингари узоққа чўзилмади. Ўзининг имкониятларини тўғри англаб етган Уайт боксни ташлашга қарор қилади.

"Мен ҳеч қачон рингда жанг қилишдан қўрқмаган. Лекин ҳаётга реал кўз билан қарардим. 35-37 ёшдаги ҳаваскор боксчига спорт ҳеч нарса бермаган. Мен ана шундай тоифадаги боксчиларга ўхшаб қолишни истамаганман", - дея изоҳ берган Дана боксни ташлаши ҳақидаги саволга.

Дана энди аэробика спорт тури бўйича мураббийлик қилишни бошлади. Аммо, бу ҳам унинг келажаги эмаслигини тез орада англаб етди. Шу боис бўлса керак, 1992 йили мураббийларни тайёрлайдиган учта спорт зали очишга қарор қилди ва уларга “Dana White Enterprises” номини берди. Ўзини анча ўнглаб олганидан сўнг, у энди промоутерлик компаниясини очиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу йўлда аввалига кучли жиу-житсу усталарини топди ва уларга керакликча ёрдам беришга ҳаракат қилди. Лекин кутилмаганда унинг ишлари ортга кетишни бошлади, барча спорт заллари банкротга учради. Шундан сўнг, Дана яна ўз омадини Вегасдан излашга қарор қилди. 

У ерда эски дўсти Лоренцо Фертиттани топди. Улар мактабда бирга ўқишганди. Лоренцо акаси Френки сингари бокс шинавандаси эди. Уайт яна бокс оламига киришга интилди, лекин унда пул йўқ эди. Ўйлаб-ўйлаб ёш иқтидорларни қидиришга ва уларнинг менежери бўлиш орқали пул ишлашни бошлади. Тез орада бу учлик бутун ММА дунёси нигоҳини ўзига қарата олди. Уларнинг меҳнатсеварлиги барчага ўрнак бўла бошлади. Дананинг омади келаётган бир пайтда UFCга эгалик қилувчи компания Semaphore Entertainment Group банкрот ёқасига келиб қолади. Вазиятдан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида Дана ва ака-ука Фертитталар UFCни сотиб олишга қарор қилишди. Улар 2001 йилнинг январида Semaphore Entertainment Groupдан UFC промоушенини сотиб олишга эришишди. Ака-ука Фертитталар Уайтни UFC президенти қилишга қарор қилишди.

UFC президенти

Уайт UFCга келиши билан биринчи қилган иши промоушенинг брендини кўтариш бўлди. У дастлаб UFCга расмий мақом беришга эришиш лозимлигини маълум қилди. Лекин АҚШ штатлари расмийлари унга бу мақомни бермасликка интилишди. Улар UFCни ваҳшийлик деб аташган. Дана бундай эмаслигини исботлаш мақсадида UFCга бир нечта қоидалар олиб кирди ва шу тариқа расмий мақомни олишга эришди. Дана маркетингга жиддий эътибор қаратди. У Spike TV билан жангларни жонли намойиш этиш бўйича шартнома имзолади. UFCнинг илк даврдаги юлдузлари - Тито Ортис, Чак Лидделл, Мэтт Хьюз бўлишди. 

2005 йилда Дана шериклари билан Spike TVда “Dana White Enterprises” реалити шоусини намойиш этди. Бу реалитида 16 UFC жангчи бир-бири билан жанг қилган. Мағлуб бўлмаган Форрест Гриффин ва Стефан Боннар ҳал қилувчи финал жангини ўтказди. Ушбу баҳсни жонли эфирда бир миллиондан кўпроқ мухлис томоша қилади. Бу эса UFC учун ўша даврларда рекорд натижа эди. Шу тариқа UFCнинг ММА дунёсидаги обрўси кундан-кунга ошиб борди. Дананинг ўзи эса 2006 йили “Йил промоутери” совринини қўлга киритди. 2016 йили Дана ака-ука Фертитталардан барча акцияларни сотиб олади ҳамда ёлғиз ўзи UFC раҳбарига айланади. Ташкилотни Дана "WME-IMG" компаниясида 4 миллиард долларга сотишга эришди. Лекин UFCнинг янги хўжайини ҳам Данани президентлик лавозимидан четлатишни истамади.

Шахсий ҳаёти

Дана шахсий ҳаётини иложи борича ошкор қилмасликка интилади. У 1996 йили мактабдаги қиз ўртоғи Эннага уйланган. Уларнинг бир қиз ва ўғил фарзандлари борлиги маълум. Ўғли Эйдан Уайт отасининг худди ёшликдаги кўриниши десак адашмаймиз. Кичик Дана 2018 йили профессионал боксда дебют жангини ўтказган.

Хориж сайтларидаги хабарлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг