06 сен 12:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қоши ёрилган чемпион камарини ўзида сақлаб қолди
Бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи енгил вазн тоифасида WBO чемпиони Жеймел Херринг даъвогар Жонатан Окендога қарши рингга кўтарилди. Жанг саккизинчи раундда тўхтатилди.
Боиси, даъвогар четлатилди. Херринг учинчи раундда Окендони нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Бешинчи раундда эса Жонанат Жеймелга бош билан зарба бериб юборди. Натижада чемпионнинг қоши ёрилиб кетди. Саккизинчи раундга келиб, Херринг кўра олмаётганини маълум қилди. Рефери эса Окендони дисквалификация қилиб, ғалабани чемпионга тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар