UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0

28 май 09:19
Янгиликлар

Шахмат

Қосимжоновда ғалаба, 15 ёшли Абдусатторов кучли гроссмейстерни мағлуб этди

Пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг еттинчи  тур учрашувлари ўтказилди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Рустам Қосимжонов ушбу турда қора доналарда ҳаракат қилди. 17-жаҳон чемпиони қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Ануар Исмагамбетовни мағлубиятга учратди. 

15 ёшли халқаро гроссмейтеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ажойиб ғалабага эришди. У қозоғистонлик гроссмейстер Пётр Костенкони таслим этди. Турнир жадвали пешқадами қозоғистонлик Ринат Жумабоев ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевдан устун келди ва карвонбошилигини мустаҳкамлади. 

Яна бир ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда ўйнашига қарамай, қозоғистонлик гроссмейстер Муртаз Кажгалеевга имкониятни бой бериб қўйди. Тажрибали гроссмейстеримиз Марат Жумаев эса шогирди Ортиқ Ниғматовни енгди. 

Еттинчи турдан сўнг мусобақа жадвалида Ринат Жумабоев 5,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Рустам Қосимжонов ва Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан кучли учликдан жой олишган. Никита Хорошев, Муртаз Кажгалеев ва Марат Жумаев ҳисобида 4 тадан очко бор. 

Бугун 8-турда Абдусатторов оқ доналарда Ринат Жумабоевга қарши ҳаракат қилади. Агар 15 ёшли гроссмейстеримиз ушбу баҳсда ғалаба қозона олса, у ҳолда чемпионлик учун жуда катта қадам ташлайди. Рустам Қосимжонов эса бу турда Никита Хорошевни синовдан ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг