UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади 0 08:47UFC 308 турниридан энг яхши 10 та сурат намойиш этилди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:26"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди 0 08:05Ажойиб! Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Канададаги муваффақиятдан сўнг Франция Гран-присида ҳам иштирок этади 0 07:44А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди 0 07:23Рамазон Темиров UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси аниқлигини айтди 0 07:02Бугун Султонов Монастирдаги юришини бошлайди 0 22:08Жаҳон чемпионати. Жалгасбай Бердимуратов ҳамда Абдулло Алиев ўтиш босқичидаги илк жангларидаёқ мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этишди 0 18:48Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум 0 18:27FIDE президентининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда 0 18:06Стефанос Циципас "Мастерс"лардаги 100-ғалабасига эришди 0 17:45Чавандозларимиз яна бир нуфузли мусобақа ғолибига айланишди 0 17:24Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ 0 17:03UFC камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг рақиби маълум 0 16:42Париж "Мастерс" турниридан ким қанча ишлаб олиши очиқланди 0

16 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қозоғистон мадҳияси ҳар сафар якунига етмади, уни мухлислар якунлашди". Жаҳон чемпионатидан кейинги таассуротлар

Бокс бўйича пойтахтимиз мезбонлик қилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам тарих саҳифаларидан жой олиб улгурди, энди у ҳақидаги таҳлил ва таассуротларни бошлаймиз.

Спорт журналисти сифатида фаолият юритаётганимга кўп бўлгани йўқ. Атига бир йил бўлди. Лекин етти ёки саккиз йилдан буён унга мухлисман. Боксга қизиқишим кўплаб ёшлар сингари 2016 йилги Рио Олимпиадасида бошланган. Ўшанда Ҳасанбой, Муроджон, Шаҳрам, Бектемир, Фазлиддин акаларнинг жангларини кўриб, илк бор ўзбеклигимга фахрланганим эсимда. Аслида, футбол журналисти бўлиш ниятим бор эди. Болалагимда дадам билан интернет-кафега борардик, янгиликларни ўқиш учун. Эсимда, ўшанда фақат uff.uz ва championat.asia'ни ўқир эдик. Аммо тақдир ҳозирча футбол билан рўбарў келтирмади. Ҳозир футболдан жуда йироқлашиб кетганман, ҳар ҳафта фақат "Бунёдкор"нинг ўйинини томоша қиламан, бу ҳам болаликдан қолган мерос.

Умумий спорт журналистикасига келадиган бўлсак, бошида қўлимдан келишига заррача шубҳа қилмаган эдим, ўзимга ишончим баланд эди. Аммо деярли ярим йилни мен жараёнга киришиб олиш учун сарфладим, бу катта вақт эди. Ўтган йилги Ислом бирдамлик ўйинларидан кейин деярли ҳеч қандай комплекс мусобақа бўлмади. Бу ҳам жуда катта вақт. Аммо мен айни формага кириб бораётган пайтга (ҳар ҳолда ўзим шундай деб ўйлайман) Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати (!) тўғри келиб қолди. Икки ҳафта давомида мазза қилиб ишладим, бир нафар бўлса ҳам хорижий ҳамкасбим билан танишдим, у билан яхши муносабатда бўлдик, кеча ҳам яхши хайрлашдик.

Турнир таассуротларига келсак, у умуман мен кутгандек, номига монанд равишда ўтмади. Балки, АҚШ, Британия, Германия каби йирик мамлакатларнинг келмагани сезилгандир, яна ким билсин. Ташкилотчилик борасида жуда оқсаш бўлди, бу борада футбол бўйича ўтказилган U-20 Осиё чемпионати ташкилотчилари бокс бўйича жаҳон чемпионати "организатор"ларига ҳатто дарс ўтиши мумкин, назаримда.

Ўз соҳамиз бўйича олиб қарайдиган бўлсак, бокс мундиалини ўзбек интернет журналистикасининг атиги икки вакили Sports.uz ва Olamsport.com мунтазам аренадан ёритиб борди. Бу менимча, жуда кичик рақам.

Турнир давомида бир неча маротаба ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди, уларнинг учтасида ўзбеклар, қолган учтасида эса қозоқ боксчиларининг қўли баланд келди. Аммо Қозоғистон бокс оиласи нафақат жанг, балки бошқа жиҳатларда ҳам биздан устунроқ бўлди. Мухлислик, матбуот хизматининг ишлаши. Ҳа, менда айнан шу икки жиҳат Қозоғистонга бўлган ҳурматимни янада оширди.

  1. Турнир Ўзбекистонда ўтказилди. Тошкент, "Ҳумо Арена". Аммо мусобақанинг деярли 14 кунида арена қозоқ мухлислари билан тўлди (Баҳодир Жалоловнинг жангидан ташқари). Шахсан ўзим Қозоғистондан келган мухлислар билан гаплашдим, чипта олишларига ёрдамлашдим, уларнинг муносабати жуда илиқ. Яъни, аренага фақат Ўзбекистондаги қозоқ миллатига мансуб мухлислар эмас, Қозоғистоннинг ўзидан ҳам талайгина мухлис келди. Ҳар бир қозоғистонлик боксчи рингга чиқадиган пайт мухлислар бир тан-у, бир жон бўлиб, аренани "ёндиришди". Энг қизиғи, финаллар кунида тўртта олтин медални қўлга киритган қозоқ боксчилари шарафига янграган Қозоғистон мадҳияси бўлди. Буни аренадагилар ҳис қилди. Мадҳия ҳар сафар якунига етмади, уни мухлислар якунлашди. Қандай ажойиб! (Абдумалик Халоков шарафига янграган мадҳиямизда ўзбеклигимдан ғурурланиб, энди мадҳиямизни айтмоқчи эдим, тепамда турган федерация оператори ўтириб мадҳия айтишимни сўраяпти (Кейинроқ, олтин олган Руслан ҳам жиим турибди мадҳия пайти. Жуда ачинарли ҳол! Кўпчилик учун Ватан бу бир сароб тушунчадек бўлиб қолибди. Афсус!

    Бундан ташқари, яна шуни айтиш керакки, бизда мухлисларни аренага чорлаш учун етарлича ишлар қилинмади, чоғи! Тўғри, Муроджон Аҳмадалиев иштирокида роликлар суратга олинди, у ролик ҳамма жойда айлантирилди, лекин буни фойдаси бўлдими? 10 кун текин қилинди, кейинги куни бўм-бўш аренада чорак финал жанглари ўтказилди. Бу ҳам минус томонлардан бири бўлди. Қўшимчасига, аренада овқатланиш учун ҳам шароит яхши йўлга қўйилмаганини ҳинд ҳамкасбим ёзишимни сўраган эди ва бу айни ҳақиқат. Боксга келганларнинг жуда кўпчилиги шунчаки енгил тановул қилиш учун Бешёғочдаги сомсахонага бориб келишди ҳар сафар. Тўғри, аренада ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади, аммо жуда қиммат нархда. Мени турнирнинг илк кунларида аренанинг фан-шоп зонаси қизиқтирган эди. У ерда боксга оид турли экипировкалар, Ўзбекистон ва бошқа терма жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун турли байроқ ва либослар сотилаётган эди. Ажойиб, аммо сиз битта кепкани 200 минг сўмга катта эҳтимол билан сотиб олмайсиз. Ҳар ҳолда менда шундай.

  2. Матбуот хизмати. Қозоғистон бокс федерацияси мусобақага ўзи билан матбуот хизматининг уч икки нафар аъзосини олиб келган. Бу матбуот хизмати келиб, шунчаки боксчиларининг натижаларини ёзмади, деярли ҳар куни жанг қилган боксчилари билан катта интервьюлар, қизиқарли контентлар тайёрлади. Мусобақанинг сўнгги кунларида ҳатто бир қанча сайтларидан ҳам вакиллар келиб ишлашди. Россияда ҳам шундай, федерациядан ташқари камида иккита нашр ишлади. Кубалик шарҳловчичи эсингиздами? Бизда эса шунча нарсадан пул аямайдиган федерация матбуотига келганида "қисиқ" экани билинди. Вақтинчалик ишчилар эвазига ёритилди бизда бу турнир. Федерация матбуот хизматидаги ягона ходим эса ўзига алоқадор бўлмаган ишлар билан ҳам банд бўлганлигига бир неча бор гувоҳ бўлдим. Хусусий ОАВ сифатида иккита сайт улардан яхшироқ ёритдик, дея оламан. Ва аслида шундай бўлиши ҳам керакдек. Аммо дунёда ахборот асри, қолаверса сунъий интеллект журналистикани четга суриб чиқараётган бир пайтда Ўзбекистонда спорт федерациялари ҳали ҳанузгача матбуот хизматига етарлича эътибор қаратмаслиги кишини ўйлантиради. Энг қизиғи, бирор федерация ҳақида танқидий материал чиқарилса, бизда раддия ёки тушунтириш ҳам берилмайди, бунга теннис федерацияси яққол мисол. Теннис ҳақида ёзганларимнинг барчаси эътиборсиз қолдирилганидан кейин, Ирода Тўлагановани ўзига ёзгандим, барибир эътиборсиз қолдирилди (Майли, мавзудан четлашмайлик, нима бўлганда ҳам турнир жараёнида қўлидан келганича ишлади ҳамма.

  3. Афсуски, журналист сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам "ўстирган" илк жаҳон чемпионатим жуда тез якунланди. Энди ҳар куни кулиб турадиган ҳинд "брат" ҳам, Хабибнинг "жиннича" галереялари ҳам, Риши Паникер ҳам узоқ муддатга йўқ бўлади...

  4. Но, шу икки ҳафта мен учун икки ойдек қизиқарли, аммо жуда тез ўтди. Раҳмат:)


    Ёза олмаган гапларим жуда кўп, кўришганда айтиб берарман...
Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 май 22:32:41
Tursun Ganiev
Журналист айни хакикатларни йозибди. Мен хам буш вактим булгани учун 1_14 май кунлари жангларни аренадан кузатдим. Бошида 2 кун олдин 1 хафталик билет сотиб олдим. Киейин текин килишди. Сунгра яна пуллик килишди. Кискаси тушунарсиз ишлар булди. Козокларга рости ШУНЧАКИ РЕСПЕКТ.
   
16 май 12:25:54
SPRINTERshashist
Бу Нима деганиз козогистонни мажхияси эмас хамма мадхиялар охирига етмади. Регламент шунака булса керак. Лекин козоклар шуни фитна килишди. Гимн га вакт берилган манимча
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг