UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0

09 апр 10:42
Янгиликлар

Оғир атлетика, Париж-2024

Қозоғистон оғир алетикасидаги оғир "катастрофа", тарихда илк бор Олимпиадада ён қўшниларимиз бўлишмайди

Оғир атлетика бўйича Қозоғистон терма жамоаси тарихда илк бор ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Париж-2024 Олимпиадасига бориш учун сўнгги имконият Сергей Петровичда бўлганди. Лекин у мураббийлар "шарофати" билан "C" гуруҳ баҳсларида қатнашди ва олтинчи ўринни эгаллади. Унинг бу натижаси ўз рейтингида кучли ўнталикка кириш учун етарли бўлмади. Петрович эгаллаб турган 12-ўрин Олимпиадада қатнашиш имкониятини бермайди.

Қозоғистон матбуотида ёзилишича, бунга Қозоғистон оғир атлетикаси тизимидаги хатоликлар сабаб бўлган. Майя Манеза, Илья Ильин, Зулфия Чиншанло, Светлана Подобедова допинг сабаб медаллардан маҳрум бўлиб, узоқ муддатга катта спортдан четлатилган. Улар ҳамон мамлакатда "қаҳрамон" сифатида эсланади.  

Ўша хабарнинг давомида энди нима қилиш керак? деган савол ўртага ташланади. Жавобни ҳам ўзлари беришади: ўзгариш керак, 50 йилдан бери эски тизимда ишлаб келаётганларни ҳайдаш, Ўзбекистон танлаган йўлдан бориш лозим. Ўзбекистон допингсиз ҳам бунга эришиш мумкинлигини исботлади. Акбар Жўраев ёлғон гапиришимизга йўл қўймайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг