UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

03 окт 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон World Boxing'ни танлади. Ўзбекистон қандай йўл тутади?

Бугунги кунда Халқаро бокс ассоциацияси ва Халқаро Олимпия қўмитаси ўртасида тушунмовчиликлар юзага келгани сир эмас.

Яхши биласиз, Халқаро Олимпия қўмитаси эндиликда Халқаро бокс ассоциацияси ҳисобланган IBAни тан олмайди ва иккита Олимпиададирки, ташкилотни мусобақадан четлатган. 

Бу орада IBAга муқобил сифатида янги ташкилот - World Boxing ҳам тузилган ва улар ўзи учун 42 та янги аъзо йиғишга ҳам улгурди. 

3 октябрь ҳолатига кўра World Boxing ташкилотига аъзо мамлакатлар расмий сайтда шундай кўрсатилган: 

World Boxing халқаро федерация мақомини олиши учун 5 та қитъадан камида 50 та мамлакат миллий федерацияларини аъзо сифатида қабул қилиши керак. Катта эҳтимол билан яқин вақтлар ичида бу содир бўлади. Агар ташкилот Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинса, катта эҳтимол билан Лос-Анжелес Олимпиадасининг ташкилий ишларига "бош-қош" бўлади. Бу дегани, фақат ташкилотга аъзо мамлакатларгина Олимпиадада қатнаша олади.

Умар Кремлёв нафақат Томас Бахнинг манзили томон "тош отмоқда", балки IBAнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали ҳам аллақачон "ҳужум"ни бошлаб юборган.

IBA ўзини World Boxing билан таққосламоқда. Ушбу солиштирувлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

IBA: 192 та миллий федерация

World Boxing: IBAга боғлиқ бўлмаган 14 та миллий федерация


IBA: 100 дан ортиқ молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари

World Boxing: молиявий қўллаб-қувватлов йўқ


IBA: умумий ҳисобда 25 та вазн тоифаси

World Boxing: эркаклар ва аёлларникини қўшганда 10 та вазн тоифаси


IBA: икки йил ичида 25 та тадбир. 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашди

World Boxing: тадбирлар йўқ


IBA: атлетлар учун 20 миллион доллардан ортиқ мукофот пули тўланди

World Boxing: мукофот пуллари йўқ.


Дарҳақиқат, IBA сўнгги пайтларда "Чемпионлар оқшоми" туркумидаги мусобақаларни ташкил этмоқда ва унда иштирок этган боксчилар молиявий томонлама яхшигина рағбатлантирилмоқда. Ўзбек боксчилари ҳам бундай мусобақаларда мунтазам тарзда иштирок этиб келишмоқда. Бу томонлама имконият вакилларимиз учун жуда яхши. Чунки, Олимпиада ва жаҳон чемпионатида совриндор бўла олмаган спортчиларимизнинг баъзилари мана шундай "Чемпионлар оқшоми" орқали оз-оздан бўлсада, молиявий қўллаб-қувватловга эга бўлишмоқда. Лекин, Олимпиада масаласи ҳам бор. 


Қўшниларимиз қарор қабул қилишди

Бир неча кун олдин Қозоғистон бокс федерацияси World Boxing аъзолиги учун ариза топширганини маълум қилди. Мамлакат бокси афсонаси, бугунги кунда Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият олиб бораётган Геннадий Головкин эса World Boxing'да масъул лавозимга эга бўлди: у ташкилотнинг Олимпия масалалари бўйича комиссия раиси этиб тайинланди. Бу қандай лавозим, айнан қандай вазифаларни бажариши ҳақида ҳозирча аниқлик йўқ. Лекин шуниси маълумки, World Boxing ташкилотида энг юқори лавозим - президент ҳисобланади ва ҳозирда ушбу вазифани нидерландиялик Борис ван дер Ворст бажармоқда. Унинг шунингдек Канада, Британия ва Австралиядан ўринбосарлари ҳам бор. 

Ўзбекистоннинг позицияси қандай? 

Олимпиада олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятига шу мазмунда савол берилганида, барчаси Олимпиададан сўнг ҳал бўлиши айтилганди. Август ойи охирида Бангкокда Осиё бокс конфедерациясининг йиғилиши ўтказилган ва унда ташкилот аъзолари қатнашган овоз бериш жараёнига кўра, IBA'да қолиш варианти танланганди. Оддийроқ қилиб айтганда, "ёппасига" IBA'да қолиш варианти танланган. Шу тариқа, Ўзбекистон ҳам IBA аъзоси сифатида қолган. Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирча Ўзбекистон бокс федерациясининг янги ташкилотга ўтиш нияти йўқ ва IBA вариантида қолинган. Аслида айнан ҳозирги кунда бу тўғри қарор ҳам, назаримизда. Балки Олимпиадага яқин барчаси ўзгариб кетар. 

Яна бир қўшимча маълумот сифатида шуни келтириб ўтиш мумкин: 23 ноябрь куни Осиё бокс конфедерацияси навбатдан ташқари конгресс ўтказади ва катта эҳтимол билан бу масала яна кўтарилади.

Шуни унутмаслик керакки, Халқаро Олимпия қўмитаси бир неча йиллардан буён боксни Олимпиада дастуридан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилиб келади. Лос-Анжелес Олимпиадасининг википедиядаги саҳифасига назар ташлайдиган бўлсак, мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турлари қаторида боксни кўрмаймиз. Лекин бу расмий маълумот эмас ва тўрт йил ичида вазият ўзгариши мумкин. Агар World Boxing расман халқаро федерация сифатида тан олинса, Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. ХОҚ бунгача IBA мусобақаларида иштирок этган боксчилар Лос-Анжелес Олимпиадасида қатнашмаслигини маълум қилган. Демак, агар вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, Ўзбекистонда ҳам World Boxing ташкилоти аъзолигига ўтишдан бошқа имкон қолмайди. Ахир биз учун Олимпиада муҳим мусобақа. Бокс эса Олимпиадада Ўзбекистон учун энг кўп медаль тақдим этувчи спорт тури ҳисобланади.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг