UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Жо Роган: "Ислам Махачев шу якшанба куни фаолиятини якунлаши мумкин" 0 18:16Чирчиқ спорт мактаби боксчилари Ўзбекстон кубогида иккита медаль қўлга киритишди 0 17:45"Барселона" Родри трансфери бўйича "Манчестер Сити"га янги таклиф юборди 0 17:14UFC янги мега тадбирга тайёргарлик кўрмоқда 0 16:43President's Cup. Саккизинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/4 финалга чиқди 0 16:12Махачев Илия Топуриянинг қайтишига ишонмоқда 0 15:48"Галатасарой" Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзоламоқчи 0 15:16Собиқ UFC чемпиони Дэйвесон Фигередуга жанг тайинланди 0 14:51Дана Уайт саралаш шоусининг 10-мавсуми бошланди: тўрт жангчи UFC`дан шартнома олди 0 14:20Теремоана: "Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони мендан мушукдек қочиб юрган" 0 13:42"Барселона" футболчиси хочсимон боғламacи узилгани сабабли ярим йилга сафдан чиқди 0 13:17Йен Мачадо Гэрри: "Махачевнинг рақиблари меникичалик хавфли бўлмаган" 0 12:45President's Cup. Сергей Фомин ғалаба билан бошлади 0 12:12Дана Уайт UFC жангчисининг фожиали вафоти ҳақида илк бор фикр билдирди 0 11:46Гвардиола Моуриньо ҳақидаги сериалда ягона шарти бажарилмагани учун суратга тушмади 0

21 июл 06:48
Янгиликлар

Шахмат

Quantbox Chennai Grand Masters 2026. Абдусатторов ҳинд гроссмейстерини таслим этди. Гукеш ютқазди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли "Quantbox Chennai Grand Masters 2026" турнирида 5-тур учрашувлари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 79 500 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Ўзбекистон шарафини гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилмоқда. Ҳамюртимиз 5-турда ниҳоятда турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Нодирбек қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Саринни мағлубиятга учратди. 

Бу турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби Гукеш Доммараджу мағлубият аламини тотиб кўрди. Ҳиндистонлик жаҳон чемпиони оқ доналарда ўйнаб, ватандоши Аржун Эригаисига ютқазиб қўйди. Бешинчи турнинг қолган икки партиясида томонлар дурангга имзо чекишди.   

Абдусатторов 6-турда оқ доналарда франциялик Алиреза Фирузджага қарши баҳс олиб боради. Гукеш Доммаражу қора доналарда юртдоши Пранеш билан ҳисоб-китоб қилади. 

Олтинчи тур олдидан турнир жадвалида Аржун Эригаиси ва Алиреза Фирузжа 3,5 очкодан жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Нодирбек Абдусатторов кечаги ғалабаси эвазига 3 очко билан соф 3-ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг