UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0

10 мар 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров Жошуага қарши жангига жаҳон чемпиони билан бирга тайёргарлик кўрмоқда + ФОТО

Бизнинг вақт билан 22 март куни тонг саҳарда ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШнинг Калифорния штати, Сан Бернардино шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

National Orange Show Event Center мажмуасида ўтказиладиган ушбу турнир доирасида Қудратилло Абдуқаҳҳоровга америкалик Жошуа Антон рақиб бўлади. Боксчимиз бўлажак жанги олдидан биринчи ўрта вазнда (69,9 кг гача) жаҳон чемпиони америкалик Себастьян Фундора (23-1-1, 15 KO) билан бирга спарринг-машғулот ўтказди. Бўйи анчайин баланд бўлган Фундора 29 март куни ўз камарини ҳамюрти Кит Турман (31-1, 23 KO)дан ҳимоя қилади.

"Катта раҳмат, чемпион. Ажойиб машғулот бўлди. Бўлажак жангингда омад, дўстим", деб ёзди Абдуқаҳҳоров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозиргача 27 та жанг ўтказиб, 22 ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Жошуа Антон ҳисобида эса 12 та жангда қўлга киритилган 12 та ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг