UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 дек 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Мақсадим - Эролл Спенснинг камари!"

Эртага (бизнинг вақт билан 12 декабрь тонги) АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида ҳамюртимиз Қудратиллов Абдуқаҳҳоров (18-0 10 КО) ҳам ўз жангини ўтказади. Мағлубият нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз ўзи сингари барча жангларини ғалаба билан якунлаган канадалик Коди Кровли (19-0 9 КО)га қарши рингга кўтарилади. 

ShowTime томонидан трансляция қилинадиган ушбу жанг оқшоми иштирокчилари расмий кўз уриштириш маросими ҳамда матбуот анжуманида юзма-юз келишди. 

"Мен бу жангга мураббийим билан биргалик жуда яхши тайёргарлик кўрдим. Рақибимни нокаут эвазига мағлубиятга учратмоқчиман. Асосий мақсадим эса Эррол Спенснинг камарини қўлга киритиш. Мен шунинг учун ҳам бу ердаман", - деди Абдуқаҳҳоров. 

Маълумот учун, бокс кечасининг марказий жанги энг енгил вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони ҳисобланган филиппинлик машҳур боксчи Нонито Донейр ҳамда унинг ватандоши Реймарт Гебалло ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг